14 August 2011
00:18 -
Суҳроб бача ва ББСнинг миси чиқиши давом этмоқда, “Озодлик”нинг тожик хизмати ҳам шу қатордами?
Бугун centrasia.ru сайтида эълон қилинган “Озодлик” радиоси тожик хизмати ходими Тоҳир Сафарнинг мақоласидан маълум бўлишича, ҳуқуқ ҳимоячисиман дея катта ўғрликлар билан шуғулланадиган Суҳроб Исмоилов яқинда Ўзбекистондан ҳайдалган Oxus Gold ширкатининг маслаҳатчиси ҳисобланар экан. Бундай ўғри билан ҳамкорлик қулувчи ширкатнинг ўзи ўғри эканлигига энди ҳеч қандай шубҳа қолмаса керак.
Яна ҳеч шубҳа йўқки, жосусликда айбланиб, табиий, гап бизнесс ва иқтисодий соҳадаги жосуслик ҳақида кетмоқда, 12 йилга қамалган Oxus Gold ширкатининг бош металлурги Саид Ашуров (расмда) кирдикорларим очилиб қолса мени ҳимоя қилади, деган умид билан ўзи каби тожик бўлган Суҳроб Исмоиловни ширкатнинг қучоғига олдирган. У ширкат раҳбарларини алдаган бўлса ҳам керак. Чунки, бундай ширкат ҳар қандай ҳуқуқ ҳимоячисини душмани деб биладиган Ўзбекистон ҳукумати билан бирга ишлаб туриб, ҳақиқий ҳуқуқ ҳимоячисини ҳеч қачон ўзига яқинлаштирмаган бўларди.
Айни замонда, ББС ўзбек хизматининг ифлосликлари бошқа тарафдан ҳам очилмоқда. Кўринишидан, Oxus Gold ширкатининг буюртмаси билан бу радио, ўғри деб ҳисобланаётган Суҳроб Исмоиловни реклама қилиш билан овора бўлган. Oxus Gold ширкати керак бўлиб қолса, шундай машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси бизни ёқламоқда деб бонг урушни аввалдан ўйлаганга ўхшайди. Ўйлаши мумкин, аммо ББСдагиларнинг ўз калласи йўқми? Ёки улар ҳам ўша ўғрилик ичидами?
Аммо, Суҳроб бачанинг миси олдинроқ чиқиб бўлганди. Кўринишидан, у ҳуқуқ ҳимоячиси маскаси остида нафақат Ўзбекистонга мўлжалланган Ғарбнинг пулларини ўғрилаш билан шуғулланган, айни замонда, чет эллик ширкат билан тил бириктириб, Ўзбекистон халқининг чўнтагига тушиш ҳаракатида ҳам бўлган, балки, тушиб ҳам бўлган.
Бундай одамларнинг жойи қамоқхонада бўлиши кераклигини аввал ҳам ёзган эдик, ҳозир бу фикр мутлақо тўғри эканлигининг шоҳиди бўлмоқдамиз.
“Озодлик” радиосининг тожик хизматидагилар Суҳроб бача ва Саид Ашуровни фақат тожик бўлганлари учун, ББСдагилар Oxus Gold ширкатини у фақат Британияник бўлгани учун ҳимоя қилаётган бўлсалар, қандай хато қилаётганларини чуқур ўйлаб кўришлари керак.