13 August 2011
04:44 -
Суҳроб бача ЭИГ номидан масхарабозлик қилишни давом эттирмоқда
Шу кунларда ўзини Экспертлар Ишчи Гуруҳи директори деб танитаётган тожик аслли ўғри ҳуқуқ ҳимоячиси Суҳроб Исмоилов рус ва инглиз тилларида тарқатган “Бой ва камбағалларга ажратиш мактабдан бошаланади” номли ҳисоботи сайтимиз адресига келди.
Нари борса 1,5 саҳифалик бу ҳисобот ўзи йўқ Экспертлар Ишчи Гуруҳи тадқиқиотларининг натижаси каби тақдим қилинган. Ҳисоботнинг бир саҳифаси ҳар бир ерда топса бўладиган маълумотлардан иборат. Масалан, 1997 йили қабул қилинган дастурга мувофиқ, Ўзбекистонда 12 йиллик таълим системасига ўтилган, аҳолининг 99,3 фоизи саводли ҳисобланади, ҳозир мамлакатнинг 9 минг 816 ўрта таълим мактабида 5 миллион 715 минг бола ўқийди.
Ҳисоботнинг қолган ярим варағида жиддий эмас, оддий тадқиқот учун ҳам арзимайдиган икки факт ёзилади Табиий, ҳеч қандай исботсиз, бурунни кавлаб, осмондан олиб ёки кўча куйдаги гаплар асосида ёзилади.
Нима эмиш, Тошкент ва вилоят марказларидаги “элитали” деб ҳисобланадиган рус мактабларига кириш учун ўқувчиларни ноқонуний имтиҳондан ўтказиб, уларнинг ота-оналаридан 150-200 доллардан пул ундиришар эмиш. Бундай гапларни бизнинг сайтимиз ҳам, мустақилликка даъво қилаётган бошқа сайтлар ҳам ёзишди. Булар ростдан ҳам бор нарсалар. Аммо, жиддий тадқиқиот қиламан деган одам ёки ташкилот бу иддаоларни исботлайдиган фактлар йиғиши, уларни ҳар томонлама жиддий анализ қилиши керак. Қани энди кимдир шундай фактларни йиғса, жиддий анализлар қилса.
Суҳроб бача бу каби ҳисоботлари билан чет элликларни умуман ўзбекларга ишончини йўқотмоқчи, шекилли. Ўзбекистоннинг расмий идоралари, оммавий ахборот воситалари, ҳеч қандай исботсиз, мамлакатимизнинг буюк ютуқларини, жаҳон бизга ҳавас билан қараётганини ёзишади. Яъни масхарабозлик қилишади. Суҳраб бача ҳам ҳеч қандай исботи йўқ гапларни илмий тадқиқот натижаси сифатида тарқатади. Яъни, масхарабозлик қилади. Дарвоқе, ББС ва Озодлик радиолари бу ҳисоботни эълон қилиб, унинг ишини давом эттиришса ажаб эмас.
Тан олиш керакки, Ильф ва Петров асарларнининг қаҳрамони Остаб Бендер ҳам булардан тузукроқ эди.