12 August 2011
22:14 - Ўшнинг қирғиз раҳбарлари ўзбекларга таҳдид қилишни давом эттиришмоқда
Энг қизиғи, бундай таҳдид “Дўстлик, тинчлик ва халқлар орасидаги ҳамжиҳатлик декларациси” номли ҳужжатда қилинган. Бундай декларация қабул қилинган қирғиз оммавий ахборот воситаларида бугун эълон қилинди.

Декларация Ўшнинг Олой туманида қирғизларнинг аафсонавий қаҳрамани Тилек-ботирга ҳайкал очилиши тантаналари вақтида қабул қилинибди. Ўшда бундай ҳайкал очилиши керакмиди, бу ҳайкал ўзбеклар қирғин қилингандан кейин очилаётгани тасодифми, деган саволларни ҳам вақтинча четга суриб қўйиб, Декларациядаги қуйидаги жумлага эътибор берайлик: “Агар кимдир Қирғизистонни жануб ва шимолга бўлишга, трайбализм ва маҳаллийчилик ғояларини кўтаришга ҳаракат қилса, уларни халқ душмани деб ҳисоблаймиз”.

“Трайбализм” миллий айримчилик ва миллий адоват тушунчалирига яқин атамадир. Маҳаллийчилик ҳам яхши нарса эмас, унга қарши курашиш керак. Аммо, Декларациядаги бу сўзлар ўзбекларни душманганга айлантириш ва умуман уларга таҳдид қилиш мақсадида ишлатилганини ёш бола ҳам тушунади.

Қирғизистон ўзбекларнинг пойтахти Ўшда қирғизлар тарафидан бундай Декларациянинг қабул қилиниши - ўзбекларни бу минтақадан сиқиб чиқариш ниятидаги қирғиз фашистларининг янги бир қадами, холос.

У ердаги ўзбекларни ҳимоя қилоладиган ягона куч Ўзбекистондир. Аммо, бугун Ўзбекистон ўзбек душманларининг бошқаруви остида. Демак, ўзбеклар ҳали кўп қонга ботади.