09 August 2011
03:20 - КХШТнинг норасмий саммити Остонада бўлади, Ислом Карим борадими?
Бугун қозоқларнинг расмий давлат ахборот агентлиги Казинформ тарқатган хабарга кўра, КХШТга кирувчи давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви 12 августда Остонада бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Коллектив Хафсизлик Шартномаси Ташкилотини (КХШТ) тузиш ҳақидаги қарор 1992 йил 15 май куни Тошкентда ўтказилган МДҲ саммитида олинган. Аввалдан кун тартибида бўлмаган бу масала, Ислом Каримнинг таклифи билан кун тартибига киритилган ва Ўзбекистон тайёрлаган лойиҳалар бўйича КХШТ тузилган. Яъни, Ислом Карим ўзини бу ташкилотнинг отаси деб ҳисобласа бўларди.

Аммо, у оталик ҳам қилолмади. Россия, Арманистон, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон давлатларини бирлаштирувчи КХШТ Ислом Каримни мутлақо назарига олмай қўйгач, Ўзбекистон 1999 йилда бу ташкилотдан намойишкорона чиқди. Путиннинг талаби билан кейинчалик унга қайтди.

Хўш, Ислом Карим ҳозир Остонага борадими? Бормаса керак. Чунки, уни олдиндан ҳам ҳеч назарига олмасди, қирғиз фашистлари ўзбекларнинг қирғин қилганда ўзбеклар миқ этмаганидан кейин ҳозир бутун ўзбекларни ҳеч ким назарига олмай қўйгач, Ўзбекистон президентига ҳам ҳеч ким жиддий шахс сифатида қарамайди.