07 August 2011
14:58 -
Бу Эронда эмас, Туркияда бўлди: Оғиз очиш замонидан олдин сигарет чaккан аёл калтакланди

Қиз яқиндаги бир ётоқхонага қочиб кириб, ўша ердан полицияга телефон қилибди. Дарҳол етиб келган полиция у икки кишини полицияхонага олиб борган ва протокол тузилгандан кейин қўйиб юборган.
Табиий, керакли тергов ишлари ўтказилиб, керакли қарор чиқарилса керак. Аммо, хабарнинг аслида ваҳимали, исломчилар учун эса, қувончли тарафи бор. Эрон каби давлатда бундай воқеанинг юз бериши оддий ҳол ҳисобланган бўларди. Аммо, 80 йилдан бери дунёвий давлат асослари яратилган Туркияда бундай бўлишининг сабаби битта – сўнгги ўн йилда Туркия исломий давлатга айланиш йўлидан кетмоқда. Яна бир неча йилдан кейин оғиз очиш вақтидан олдин овқат еган одамлар ёки ҳижобсиз юрган аёллар тошбўрон қилинмаса ҳам, калтак билан жазолинишга бошланса, ҳайрон бўлмаслик керак.