05 August 2011
06:23 -
АҚШ иқтисодига ишонч йўқ, Dow Jones индексининг ўпирилиши давом этмоқда
Сешанба куни АҚШнинг 2 августда бошланадиган молиявий йил учун бюджети тасдиқланиб, дефолтнинг олди олингандан кейин, чоршанба куни Нью-Йоркдаги фондлар бозорида фаоллик ортиши, унинг кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индексининг юксалиши кутилганди. Аммо, кеча хабар қилганимиздек, ортиш номигигина бўлди, яъни 30 даража ва умидлар чоршанбага қолди.
Аммо, кеча фондлар бозорида аҳвол бутунлай бошқача эди. Dow Jones кутилмаганда ўпирилди, аниқроғи, салкам 513 даражага тушиб, абсолют миқдори 11383 бўлди.
Давлат бюджетининг параметрлари бўйича ҳукумат ва мухолифат келишолмаётган кунлари Dow Jones индексининг 200 даражага тушишини ўпириш деб баҳолагандик, кечаги 513 даража тушишни қандай баҳолаш керак?
Экспертларнинг фикрича, бу ҳол инвесторлар АҚШ иқтисодининг тезда тузалишига ишонишмаётганини, айни замонда, Европа давлатларида бирин-кетин кризислар кутилаётганининг кўрсатгичи эмиш.
Кўрамиз, яқин кунларда нималар бўлади.