05 August 2011
00:21 - Туркияда ҳарбий раҳбарлар алмаштирилди, аммо вазият номаълум
Бу мамлакат қуролли кучлари Бош штабининг бошлиғи, Пиёда, Денгиз ва Ҳаво қўшинлари қўмондонлари бараварига истеъфога чиқиб, исломий илдизли партия тарафидан бошқарилаётган ҳукуматга феълан норозиик билдиргандилар.

Аслида, бундай воқеанинг муҳим ижобий томони бор. Отатурк замонидан бери қуролли кучлар сиёсатга бемалол аралашардилар, ҳукумат ўзларига ёқмай қолса, уни ағдарардилар. Бу сафар ундай бўлмади. Демак, Туркияда демократик принциплар мустаҳкамланмоқда.

Аммо, иккинчи тарафдан, Туркияда давлатни исломлаштириш жараёнлари нафақат тезлашиши, балки, орқага қайтариб бўлмайдиган нуқтага келиб қолиши мумкин.

Хуллас, истеъфога чиққанлар ўрнига бугун янги одамлар тайинланган бўса ҳам, вазият барқарорлашди дейишга ҳали вақтли. Чунки, янги тайинланган Бош штаб бошлиғи генерал Неждот Ўзел ҳамда Пиёда, Денгиз ва Ҳаво қўшинлари қўмондонларининг ҳукумат билан муносабатлари қандай бўлади, деган саволга жавоб йўқ.