02 August 2011
12:55 -
Конгресснинг Вакиллар Уйи дефолтнинг олдини оладиган қонун лойиҳасини қабул қилди
Кеча кучқурун 11 соатлик бахслардан сўнг, Вакиллар Уйи 2 августда бошланадиган молиявий йил учун АҚШ давлат бюджети дефицитини $14,3 трлн деб белгилайдиган ва давлат ҳаражатларини 2,1 триллионга камайтиришни мўлжаллаган қонун лойиҳасини қабул қилди. Республикачилар кўпчиликни ташкил этадиган Вакиллар Уйида бу қонун 269 га қарши 161 овоз билан қабул қилинди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Сенат бу қонун лойиҳасини бугун тасдиқлаши кутилмоқда.
9,2 фоизли ишсизликни камайтириш муаммоси турган бир пайтда, Конгресс ёз бўйи давлат бюджети билан овора бўлгани америкаликларнинг хаёлини паришон қилмоқда, дейди Reuters агентлигининг мухбири.
Ростдан ҳам, АҚШ Конгрессида ўйналган демократ ва республикачиларнинг сиёсий ўйини бу мамлакат парламентининг обрўсини оширмайди.