01 August 2011
21:11 - Бензин нархи ошди, бу барча турдаги товарлар таннархи ошишига сабаб бўлади
Ҳали диктатура мустаҳкамланмаган мустақилликнинг дастлабки йилида Президент Ислом Карим халққа қарата “августгача чиданглар, августда ҳаммаси “во” бўлади” деганди бошмалдоғини кўрсатиб. Ўшандан бери августда “во” бўлади, нархлар ошади.

Бугун бензиннинг нархи 10 фоизга ошди: АИ-80 бензини 1435 сўм эди, 1580 сўм бўлди. Аи-91 бензини - 1745 сўм ва Premium Euro-95 бензини 3200 сўмга (ёки расмий курс бўйича 2 АҚШ доллари атрофида - Ҳаракат) чиқди.

Табиийки, бензин нархининг ошиши йўлкира нархларининг ошишига, маҳсулотлар ташиш билан боғлиқ харажатларнинг ошиши, умуман, товарлар таннархининг ошишига сабаб олиб келади, дейди мухбиримиз.