31 July 2011
23:03 -
ББСдагиларнинг саводсизлиги ва Сурияликларнинг жоҳиллиги ҳақида
Аввал мавзуни Суриядан бошлайлик. Маълумки, ойлардан бери бу мамлакатда диктатор-президент Башар Асаднинг истеъфосини талаб қилиб, ўн-юз минглаб одамлар иштирокида митинглар ўтказилмоқда. Ҳукумат уларга қарши куч ишлатиб, минглаб одамларни ўлдириб бўлди. Бугун ҳам 100 га яқин киши ўлдирилган.
Хўш, ўлимдан ҳам қўрқмасдан майдонларга чиқаётган сурияликларнинг мақсади демократиями? Бўлиши мумкин эмас. Демократлар бундай қурбонликлар бермайдилар, ақл билан, демократик усуллар билан куршадилар. Бу кураш узоқ вақт олса ҳам. Бировга ёқадими, ёқмайдими – демократларнинг усули шу, шунинг учун уларни жоҳил эмас, демократ дейдилар.
Шундай экан, Суриядаги намойишчиларнинг талаби демократия эмаслигини тушуниш керак. Улар Башар Асад Исроилга қарши ҳеч нарса қилолмаётганидан норозилар. Аммо, тушунмайдиларки, ўзлари ҳокимиятга келсалар ҳам ҳеч нарса ўзгармайди, Исроилга кучлари етмайди. Ақл ишлатаман десалар, йўллари битта – Исроилнинг борлигини тан олиш, бу ерлар яҳудийларнинг ҳам тарихий ватани эканлигини тан олишдир.
ББСнинг ўзбек хизмати бугуни воқеалар ҳақида хабар берар экан, 80 кишининг ҳаётдан кўз юмганини гапиради. Ҳаётдан кўз юмиш, оламдан ўтиш, ҳалок бўлиш, Оллоҳнинг раҳматига қовушиш каби ифодадаларинг ҳаммаси ўлимни билдиради. Лекин уларнинг ҳар бирини ўзбек тилида ўз жойи бор. “Ҳаётдан кўз юмиш” одамнинг қарилик ёки касаллик туфайли сокин бир шароитда ўлишини ифодалайди. Сурияда “одамлар ҳаётдан кўз юммади”, “одамлар ўлдирилди”.
Аммо ББСдаги ўзбек журналистлари ҳар куни шундай саводсизларча нарсалар ёзиш билан ҳаёт кечиришади. Уларни ва уларнинг раҳбари, ёзувчи Ҳамид Исмоилийни бугунги, кунлик ҳаётдан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайди.
Тўғри, дейди, мухбиримз, бизнинг сайтларда ҳам хатолар кўп. Аммо биз билан уларнинг шароитини солиштириб бўладими?
Ўзбек халқининг бугунги аянчли аҳволга тушиши тасодифий ҳол эмас. Миллатимизнинг аҳволи шу ўзи: ўзбеклар ўз мамлакатида қорaмолга айлантирилган, Қирғизистонда қирғин қилинган, Қозоғистон ва Тожикистонда ўзбеклар хор қилинмоқда, чет элга қочиб олган ва мухолифатчиликка даъво қилаётганлар ёки ўзбекча радиоларида ишлаётганлар эса аҳмоқ ва миллатни унутган хоинлар, табиий, улар умрбод шундай қолади, уларни тузатиб бўлмайди.
Демак, ўзбек миллати ҳеч кимдан ёрдам кутмасдан ўзи оёққа туриши керак. Бошқа йўл йўқ.