31 July 2011
03:30 -
АҚШ Сенати Россияни Гуржистон ҳудудларини босиб олишда айблади
Сенат тарафидан кеча қабул қилинган резолюцияда Россия Гуржистоннинг ҳудуди бўлган Абхазия ва Жанубий Осетиянинг ишғолчиси деб айтилган. Бу резолюция Россияга ўқ отишни тўхатиш бўйича келишувларини бажармаётганини эслатиб туриши керак, дейди ҳужжатнинг лойиҳасини тайёрлаган сенаторлардан бири Жейн Шахин.
Эслатиб ўтамиз 2008 йил август ойининг биринчи ярмида бўлган Гуржистон-Россия урушини тўхтатиш тўғрисида имзоланган ҳужжатда, тарафлар ўз қўшинларини уруш бошланмасдан олдинги жойларига олиб кетишлари керак эди. Аммо Россия ўз ваъдасини бажармаган.
АҚШ Сенатининг резолюцияси Гуржистон ва унинг президенти Михаил Саакашвилининг (расмда АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон билан) халқаро сиёсий майдондаги яна бир муҳим ғалабаси ва Россиянинг хўжайини Путинга тортилган шапалоқдир, дейди мухбиримиз.