30 July 2011
00:20 -
Ўзбекистонда ушлаб турилган қозоқлар 2-3 кун ичида қўйиб юборилади
Казинформ агентлигининг ҳозиргина тарқатган хабарига кўра, Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонаси консули Бабур Дауранбек бугун Тошкент вилояти Ички Ишлар Бошқармасининг Реабилитация Марказида ушларб турилган 4 нафар Қозоғистон фуқароси 2-3 кун ичида озод қилинишини билдирган. Ўша Марказнинг раҳбари Икром Тиллаев шунга ваъда берибди.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, қозоғистонлик 12 сайёҳ, уларнинг 8 нафари балоғот ёшига етмаганлар ёшлар, Сайрам тоғига чиқиш мақсадида йўлга чиқиб, янглишиб Ўзбекистонга ўтиб қолганида, ўзбек чегарачилари томонидан ушланган, қозоқ тарафига хабар бермасдан бир неча кун ушлаб турилган эди.
Бабур Дауранбекнинг айтишича, Ўзбекистон тарафи 8 нафар ўсмирни қўйиб юбориш учун пул сўрагани ҳақидаги хабарлар ҳам ёлғондир.
Нима бўлганда ҳам, дейди мухбиримиз, шу воқеани сал кам икки мамлакат ўртасидаги жанжалга айлантиршига интилган Ўзбекистон тарафининг хатти-ҳаракатлари ақлсизликдир. У сайёҳлар ушлангач, дарҳол Қозоғистон тарафи билан боғланиш ва уларни қўйиб юбориш лозим эди.