28 July 2011
03:47 -
Чехиядан Тошкент учун 20 та трамвай вагони сотиб олинди

Расмда кўрсатилган трамвай вагонларининг иккитаси 1 сентябрдаёқ юришга бошлайди. Табиий, бу мустақилликнинг 20 йиллигини нишонлаш учун тошкентликларга совға сифатида тақдим этилади.
Қолган 18 вагон 2012 йил давомида келади, дейилади uzreport.com сайтининг манбаси кўрсатилмаган хабарида. Ҳарҳолда ёлғон бўлмаса керак. Дарвоқе, бу 20 вагон учун $19,8 млн тўланибди. Яъни, ҳар вагоннинг нархи 1 миллион доллар атрофида.