27 July 2011
02:41 - Ўзбекларнинг қўлида пул кўпайиб, банкларга ишонч ортмоқда
Бугун трақатилган расмий хабарнинг мазмуни айнан шундай - Ўзбекистон банкларида аҳоли омонатлари ўтган йилга нисбатан 52,7 фоизга ортиб, 6 трлн сўмга етибди. Банкларнинг жами депозитлари миқдори эса 18,3 трлн бўлган, бу ўтган йилга нисбатан 52,3 фоизга ортиш демоқдир.

Банкларнинг умумий капитали ҳам бир йилда 36,58% ошибди, 4,609 трлн бўлибди. Расмий хабарларда айтилишича, бу рақамлар мамлакат Марказий Банки Идорасининг йилнинг биринчи ярми натижаларига бағишланган мажлисида эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бугун расмий курс бўйича 1 доллар 1724,94 сўмга тенг. Ўтган йили шу куни 1605,55 сўм эди. Бундай ортиш бозор курси бўйича яна ҳам катта. Демак, юқорида айтилган ўсишларнинг сезиларли қисми инфляция билан ювилиб кетмоқда. Ўзбекларнинг қўлида пул ва банкларга ишонч ортиш даражасини мақташга арзигулик деб бўлмайди.