26 July 2011
05:57 -
АҚШнинг янги тайинланган элчиси Жорж Крол Ўзбекистонни ростдан ҳам ўрганмоқчи ва тушунмоқчими?
21 июль куни Тошкентда журналистлар билан учрашганда Жорж Крол жуда кўп умумий гаплардан ташқари Ўзбекистонни ўрганмоқчи ва тушунмоқчими эканлигини ҳам гапирганди. Бу ҳам шунчаки умумий гапми ёки чин кўнгилдан айтилган ва амалга ошириладиган ниятми?
Буни текшириш учун имконият жуда тез келди, дейди мухбиримиз. Масалан, “Бирлик” Партиясининг шу йил 22 июлга оид “Қирғизистонда фашизм, АҚШ нима қилишини билмайдими?” номли баёнотини олайлик. Унда қўшни мамлакатда ўзбекларни таъқиб қилиш тўхтатилмаса, воқелар Ўзбекистон-Қирғизистон урушигача бориши мумкинлигини айтиш билан бир қаторда, АҚШ ҳукумати феълан фашизмга кўз юмиб келаётган қирғиз режимини қўллаб-қувватлаётгани минг афсуслар билан таъкидланган эди. АҚШ бундай сиёсатини ўзбекларнинг қони устида олиб бораётгани алоҳида урғуланганди.
Бу баёнот АҚШнинг янги элчиси учун кутилмаган янгилик эканлигига шубҳа йўқ. Чунки, Қирғизистон жанубида ўзбеклар қирғин қилинганига бир йил бўлибдики, Ўзбекистон ҳукумати жим, Ўзбекистон зиёлилари жим, умуман ўзбек халқи ҳам жимдек. Аслида, ўзбек халқи жим эмас, “Бирлик”нинг баёноти – ўзбек миллатининг садоси, ғазабли ҳайқириғидир.
Ўзбекистонни ростдан ҳам ўрганмоқчи ва тушунмоқчи бўлган АҚШ элчиси бу ҳайқириққа эътибор бериши керак. Бериши шарт.