26 July 2011
02:10 - Япония ўзбекистонлик студентлар учун $2.6 грант ажратди
ЎзА тарафидан тарқатилан хабарда айтилишича Ўзбекистон ва Япония ҳукуматлари ўртасида “Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар тақдим этиш” лойиҳаси бўйича навбатдаги Алмашув ноталари бугун имзоланибди. Бу жумлани ўқиган одамда икки тараф ҳам бошқаси учун стипендиялар берадиган бўпти, деб ўйлаши турган гап. Ҳақиқат эса бошқача.

Аслида, ўзбекистонлик бир неча талабага Япониянинг нуфузли университетларида магистратура босқичида таълим олиш учун 2.6 млн долларлик грант ажратилиши тўғрисидаги Алмашув нотаси имзоланган. Имзолаганлар - Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Абдулла Арипов ва Япониянинг мамлакатимиздаги элчиси Ёсихиса Курода. Қисқа хабарда имзоланган ҳужжатнинг бошқа биронта тафсилоти йўқ. Нечта студентимиз Японияга борадию, улар қайси соҳалар бўйича таълим олади, номаълум.