23 July 2011
06:12 -
Ослода ўлганларнинг сони 7 га чиққани етмагандек, 20-30 киши ёшлар лагерида отиб ташланди
Норвегия пойтахтида ҳукуматнинг биноси олдида уюштирилган террористик акт – портлаш натижасида ўлганларнинг сони 7 га чиқди.
Шу пайтгача ҳеч ким эшитмаган “Глобал жиҳод тарафдорлари” номли ташкилот ўз сайтида бу портлаш учун маъсулиятни ўзига олиб, мақсад Норвегия газеталарида Муҳаммад пайғамбарнинг карикатуралари эълон қилингани учун ўч олиш эканлигини билдирган.
Бир неча соатдан кейин полиция кийимидаги бир одам пойтахт яқинидаги оролда ёшлар лагерига ҳужум қилиб, ҳар хил маълумотларга кўра, 20-30 кишини отиб ўлдирган.
Шу пайтгача Ислом террористларининг Европадаги энг катта талафотли ҳужумлари сифатида 2004 йилдаги 191 кишининг ўлимига сабаб бўлган Мадриддаги портлашлар ва 2005 йилда Лондонда 4 ўлимчи-террорист ўз-ўзини портлатиши натижасида 52 кишининг ҳалок бўлиши айтиларди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.
Норвегиядаги портлашлар эса, дейди бу мамлакат парламентининг мухолифатчи депутати Геир Беккевод (Geir Bekkevold), мамлакатимиз учун Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг катта қонли воқеалар бўлди.