22 July 2011
22:32 - Ислом Карим: Ўзбекистон ғаллакорларини йиллик план бажарилиши билан табриклайман
Ўзбекистон президентининг мамлакат ғаллакорларни буюк ғалаба билан табрикловчи мактубида, табиий, “план” сўзи йўқ. Аммо, бугун эълон қилинган табрикнома Совет замонидаги партия раҳбарларинг табрикномаларидан фарқи бўлмгани сабабли, тахмин қилиш мумкинки, унинг матни архивдаги ҳужжатлардан кўчириб олинган ва замонавий анъаналарга мувофиқ, табиий, “план” сўзи олиб ташланган.

Табрикнинг сабаби - бу йилги оғир шароитга қарамасдан, шароит эса бизда доим оғир, ўзбек ғаллакорлари 6 млн 800 минг тонни ғалла етиштиришгани. Бунинг 6 млн 700 минги суғориладиган майдонлардан олингани.

Табрикномада 1991 йилда Ўзбекистонда бор-йўғи 940 минг тонна ғалла етиштирилиб, ҳосилдорлик 17 центнерни ташкил қилгани, мустақиллик йиллари умумий ҳосил 7 баробардан зиёдга ошгани, бир гектардан ҳосилдорлик 3 карра ортгани айтилади.

Рақамлар табрикномада айтилгандек бўлса, бу олқишланадиган муваффақиятдир.

Шу муносабат билан Ислом Каримга бир-икки савол бериш керак: Мустақиллик шундай муваффақиятларга олиб келганини тан олар экансиз, ўз вақтида мустақиллигимизга қарши бўлганигиз учун ўзбек халқидан кечирим сўрашингиз керакмасми? 1991 йил март ойида СССРни янгиланган шаклда сақлаб қолиш мақсадида ўтказилган референдумга тайёрланиш вақтида телеэкранлар орқали “Баъзилар истаётгандек мустақил бўлиб қолсак, дунёнинг 200 га яқин мамлакатида элчихоналар очишга пулимиз йўқ-ку!” дейишгача борганингиз учун уялмайсизми? “Баъзилар” деганда, биринчи навбатда, “Бирлик”чиларни назарда тутганингизни унутмадингизми?