21 July 2011
01:13 - Мустақилликнинг 20 йиллиги тантаналари арафасида қўқонлик аёл ўзига ўт қўйимоқчи
Бугун сайтимизнинг хатқутисига келган мактубдан маълум бўлишича, қўқонлик 67 яшар Раҳбархон Одилова фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди олдида ўтказган норозилик пикетида Ўзбекистон президентининг қароргоҳи бўлмиш Оқсарой олдида ўзига ўт қўймоқчи эканини айтибди. Судларнинг адолатсиз қарорлари туфайли уй-жойидан ажралиб, бошпанасиз қолган Одиловлар хонадони вакиллари шу йўл билан Ислом Каримнинг эътиборини ўз муаммоларига қаратмоқчи шекилли.

Бутун халқ ўзига ўт қўйса ҳам тебранмайдиган режимбошимизга бу гап етиб борганми-йўқми, билмаймиз, аммо норозилик акциясини бостиришга келган миршаблар аёлга Давлат маслаҳатчиси билан учрашишида ёрдам беришни айтиб, қўлидаги плакатларини тортиб олишган.