20 July 2011
05:23 -
Ўтган куни чўккан Dow Jones индекси кеча юқорига сапчиди
Кечаги хабарларимизда айтилгандек, Dow Jones индекси 2 июнда 279,42 даражага тушган бўлса, ўтган куни 94,57 даражага тушганди. Бу икки тушишнинг сабаби битта - ҳалигача АҚШда давлат бюджетидаги дефицит масаласи ҳал этилмагани.
Кеча Dow Jones индекси ўша икки тушишни қопламаса ҳам, инвесторларга маънавий куч берадиган даражада юқорига сапчиди. Бир оз аввал, Нью-Йоркдаги фондлар биржаси бекилганда, унинг қиймати 12587,42 тенг бўлди, яъни бир кунда 202,26 даражага юксалди.
Сабаб яна ўша АҚШ давлат бюджетидаги дефицит масаласи билан боғлиқ. Маълум бўлишича, кеча эрталаб мамлакат президенти Барак Обама демократлар билан республикачилар бу масала бўйича олиб бораётган музокараларни қўллаб-қувватлашини эълон қилибди.
Қаранг, оддий бир хабар туфайли дунёнинг иқтисодига таъсир қиладиган кўрсатгич кескин юксалган. Яъни, Обаманинг қўл билан ушлаб, кўз билан кўриб бўлмайдиган қарори туфайли, вақти келиб, бу дунёда яшаётган ҳар бир одамининг чўнтагига таъсир қиладиган ўсиш бўлмоқда.
Қўл билан ушлаб, кўз билан кўриб бўлмайдиган нарсалар дунёга таъсир қилиши мумкинлигини принцип ўлароқ тушунмайдиган одамлар замонавий иқтисодни ҳам, Dow Jones индексини ҳам тан олмайдилар. Бундай одам оддий шахс бўлса, зарарини унинг ўзи кўради, холос. Аммо, бундай одам, масалан, давлат раҳбари бўлса, зарарини мамлакатнинг бутун аҳолиси кўради.
Шундай одамлардан бири, шубҳасиз, Ўзбекистон президенти Ислом Каримдир. Коммунистик ғоялар билан мияси қотган бу киши “Янги уй қурмасдан, эскисини бузма” шиори остида мамлакатимизнинг ривожланиши йўлида ғов бўлмоқда. Аммо, Dow Jones индекси бу каби одамларнинг кўпини дунёнинг ривожланиш йўлидан улоқтирган, охир-оқибатда Ислом Карим ҳам ўшаларнинг қаторига қўшилади.