19 July 2011
22:11 -
Асакадаги автозавод 15 ёшга тўлди
1996 йилда Жанубий Кореядаги Daewoo кампанияси тарафидан Асакада қурилган Uz-Daewoo Auto заводи мамлакатимизда автосаноат яратиш йўлида биринчи қадам бўлди. Daewoo банкрот бўлгандан кейин АҚШнинг автогигантларидан бири General Motors унинг ўрннини эгаллади, заводнинг номи - GM Uzbekistan бўлди. Номидан ҳам кўриниб турибдики, завод Ўзбекистон билан биргаликда ишлатилади. Акцияларнинг кўпи Ўзбекистон ҳукуматиники. Аммо, ҳамма калитлар америкаликларнинг қўлида. Улар истаган пайтда ҳамкорликни тугатсалар, завод ўзи мустақил ишлай олмайди.
Нима бўлганда ҳам, ўзбеклар аввал Uz-Daewoo Auto тарафидан чиқарилган Nexia, Damas ва Tico маркали, ҳозир GM Uzbekistan тарафидан чиқарилаётган Damas, Nexia, Matiz, Lacetti, Epica, Captiva ва Spark маркали автомобиллар билан фахрланишга ҳақлари бор.
Чунки, “пахта миллий ғуруримиз” деб юрган Ўзбекистондек давлат мана 15 йилдирки замонавий автомобиллар ишлаб чиқармоқда ва ҳатто Россияга сотмоқда.