18 July 2011
22:00 -
Сиёсий жанжал: Бишкекда Марказий Осиё ва Афғонистон аёлларининг симпозиуми бошланди, Васила Иноятнинг таклифномаси номаълум тарафдан бекор қилинган
Бугун Қирғизистон пойтахтида АҚШнинг ёрдамида ўтказилаётган Марказий Осиё ва Афғонистон аёлларининг иқтисодий симпозиуми бошланди. Симпозиум иқтисодий деб айтилган бўлса ҳам, унинг программасида “Аёлларнинг сиёсий фаолиятдаги ролини қўллаб-қувватлаш”, “Аёлларнинг ҳокимият органларида иштироки” каби масалаларга бағишланган мажлислар ҳам бўлиши ҳам кўзда тутилган. Қолаверса, Марказий Осиё ва Афғонистон каби сиёси барқарорсизлик ҳукмдор бўлган минтақада иқтисодий фаолиятнинг ўзи ҳам сиёсатга айланиб қолишини ҳисобга олинса, симпозиумда етарлича сиёсий характердаги чиқишлар бўлиши кутилмоқда эди.
Бундай чиқишлардан бирини “Бирлик” Партияси Бош котиби, “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят қилмоқчи эди. У симпозиум учун АҚШ Давлат Котибининг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк ва Аёлларнинг глобал муаммолари бўйича Давлат Котибининг махсус вакили Мелани Вервир томонидан имзоланган таклифнома олган.
Аммо, сўнги дақиқада Васила Иноятнинг таклифномаси ёки бекор қилинди ёки унинг Бишкекка бориши кмиларнингдир мақсадига мувофиқ эмаслиги ҳақида хабар келди.
Ҳозир Европада бўлган Васила Иноят Бишкекка ўша ердан тўғри учиш ниятида эди. Шу сабабли, ҳозир у билан тўғридан-тўғри боғланиш ва сиёсий жанжал сифатидаги воқеанинг тафсилотларини билиш имкони бўлмади. Мухбирларимиз уларни билиш ҳаракатидалар.