15 July 2011
02:41 -
Би-би-сининг тожикистонлик мухбири Ўринбой Усмон озодликка чиқарилди
Журналистнинг озод қилиниши ҳақидаги буйруқни шахсан Президент Имомали Раҳмоннинг ўзи берган. Ҳамкасби Ислом Каримдан фарқли ўлароқ, халқаро танқид ва дашномларга чидамсиз Тожикистон президенти журналистни қамалган кунининг роппа-роса бир ойлигида қўйвориш буйруғини берибди, аммо у билан боғлиқ жиноят ишининг тақдири масаласида бирор нима демабди. Афтидан, журналистга нисбатан очилган жиноят иши ими-жимида ёпилади, дейди мухбиримиз.