13 July 2011
04:12 - Парламентда Шавкат Мирзиёевнинг ҳисоботини эшитишади
15 июль куни Парламент палаталарининг қўшма мажлиси ўтади ва унда илк бор мамлакат ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ҳисоботи тингланади. Шавкат Миромоновичнинг овозни эшитса, оёғи қалтирайдиган депутатларимиз ҳиосботга қай тариқа баҳо беришлари, табиий, Оқсаройда аввалдан ҳал этилади.

Мирзиёевнинг ҳисоботи қониқарсиз, дея қабул қилинади, шу баҳона режимбоши яна бир пайпоғини алмаштиради, деган гаплар ҳозир Тошкентда юрибди, аммо уларнинг қанчалик жиддий эканлигини айтиш қийин. Диктатурада ҳар нарса бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Бош вазирнинг парламент олдида ҳисобот беришини қонунлаштириш Ислом Каримнинг ўтган йили Олий Мажлис палаталари олдида эълон қилинган “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси”нинг асосий нуқталаридан бири эди. Бутун дунёда оддий ҳол бўлган бундай ҳисоботнинг Ўзбекистонда ҳам ўтказилиши ижобий воқеа. Бироқ, юқорида айтилганидек, бизда бу нарса хўжа кўрсинга ўтказиладиган тадбир бўлиб қолади. Қарорлар, авваллари каби, Оқсаройда қабул қилинади.