12 July 2011
07:28 - Украинанинг аҳолиси ҳам камаймоқда, Ўзбекистонда нима бўлади?
Украина аҳолисининг камайишини туғилишдаги позитив тенденцияларга қарамасдан ҳам тўхтатиб бўлмайди, дейди украинларнинг УНИАН агентлиги Демография ва Ижтимоий Тадқиқотлар Институти директорининг ўринбосари Елена Макаровага асосланиб. Уларнинг прогнозларига кўра, 2050 йилга келиб, Украинанинг аҳолиси 40 миллион атрофида бўлади, ҳозир эса 45,7 миллион.

Маълумки, БМТ Россиянинг ҳозирги 140 миллион атрофидаги аҳолиси 2050 йилларда 100 миллиондан ҳам пастга тушади деб прогноз қилганди.

Ўзбекистон хусусида бундай прогностик материаллар эълон қилинганини кўрмадик, дейди мухбиримиз. Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, шароит кескин ўзгармаса, шу асрнинг 40-50-чи йилларига келиб, Ўзбекистон аҳолиси 50 миллионга яқинлашса керак.