12 July 2011
06:02 -
Ғарб биржалари бу сафар Италия сабабли силкинди
Сўнгги ойларда Ғарбдаги фондлар бозоридаги мувозанатсизликнинг сабаби Юнонистондаги иқтисодий кризис деб ҳисобланарди.
Масалан, расмда кўринб турганидек, Нью-Йоркдаги биржанинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси май ойининг бошларидан июнь охиригача асосан тушиб борди. Июннинг охирида юксалишга бошлаган Dow Jones бугун яна ўпирилиб тушди. Dow Jones индексининг 151,44 га тушиши, яъни ўпирилиш расмдаги графикда ҳали акс эттирилмаган. Расмни катталаштириш учун курсор билан босинг.
Дунё матбуоти бу ўпирилишнинг сабабчиси сифатида энди Италияда бошланган молиявий кризисни кўрсатмоқда.
Шундайми ёки шундай эмасми, фарқи йўқ. Чунки бўлаётган жараёнларга кўра, Ғарбнинг молиявий системаси 2008 йил ёзида бошланган кризисдан ҳали ҳам тўла чиқолмади.