12 July 2011
04:36 -
Қирғизистоннинг аҳолиси 5,5 миллион, миллий таркиби айтилмайди
Рaсмий хабарларга кўра, бугун бу мамлакат Миллий Статистика Комитети раисининг ўринбосари Акилбек Османалиев матбуот конференцияси ўтказди ва ҳозир Қирғизистоннинг аҳолиси 5 миллион 504 минг кишидан иборат, деб маълумот берди. Аҳолининг 34 фоизи шаҳарларда, 66 фоизи қишлоқ жойларда яшайди.
Унинг маълумотлари ичида ишониш қийин бўлган рақамлар ҳам бор. Масалан, аёлларнинг сони эркаклардан икки баравар кўп эмиш. Бу сўнгги йилларда юзага келган ҳол эмиш. Балки, Россия ва Қозоғистонга ишга кетган мардикорлар ҳисобга олинмагандир. Нима бўлганда ҳам, бу жуда хавфли тенденция, дейди мухбиримиз.
Айни замонда, Акилбек Османалиев аҳолининг миллий таркиби ҳақида ҳеч нарса айтмаган. Ваҳоланки, бу жуда муҳим. Мамлакат жанубидаги қонли воқеалардан кейин ўзбеклар Қирғизистонни тарк этиб-этмаётганини билиш учун аҳолининг миллий таркибидаги ўзгаришларни ўрганиш керак. Қирғиз расмийлари бу каби маълумотларни ҳаммадан яширишади. Уларни билиш учун яна бир Халқаро Мустақил Комиссия тузиш керакмасми?