12 July 2011
03:23 -
Россия учун жосуслик қилишда айбланган бир рус озод қилиниб, гўёки Буюкбритания учун ишлаган ўзбек ҳибсга олинди
Россия Федерацияси манфаатига жосусликда айбланиб, ҳибсга олинган ва суд томонидан 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган Юрий Корепанов озодликка чиқарилган. Бу ҳақда унинг отаси Дмитрий Корепановга таяниб, хабар қилган “Озодлик” радиоси собиқ полковникнинг озод қилинишини Президент Медведовнинг Тошкентга ташрифи билан боғлайди. Юқори мартабали меҳмонлар шарафига озод қилинган бу шахс тақдири шу тариқа ҳал қилинганидан ўрисларнинг кўнгли тўлмаяпти. “Корепановнинг озод бўлиши адолат тантанаси эмас¸ балки Кремлнинг Тошкентга қилган босимлари натижасидир” дейди журналист Владимир Березовский.
Энди мамлакатдан чиқариб юборилган Oxus Gold ширкатининг собиқ бош технологи Саид Ашуров Британия ҳукумати фойдасига жосусликда айбланаётган экан. Ўзбек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бу одамнинг бўйнига бир дунё айблар қўйиб, унинг ишини ҳарбий трибуналга чиқаришибди. Афтидан, уни узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишади. Мабодо, Тошкентга Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон ёки қиролича келмаса...