11 July 2011
21:34 -
Туркия парламентидаги кризис чўзилди ҳисоб
Аввалги хабарларимиздан маълумки, 12 июндаги сайловларида мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш сўл қанотли Жумҳурият Халқ Партиясидан (ЖХП) сайланган 135 депутат ва курдларнинг мустақил 8 депутати 28 июнда ўтказилган парламентнинг очилиш мажлисида намойишкорона қасамёд этишни рад этишди. Сабаб - ҳозир қамоқда бўлиб, ҳали суди битмаган ЖХПлик икки депутатнинг ва суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган бир курд депутатининг озод қилинмаганидир.
Ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партияси билан ЖХП ўртасида олиб борилган музокараладан кейин, ЖХПликлар бугун қасамёд қилишга бошлашди, онт ичишлар ҳозир ҳам давом этмоқда.
Кўринишидан, бу воқеада ЖХП ҳеч нарсага эришолмасдан, орқага чекинди, холос.
Курдларнинг бойкоти эса давом этмоқда. Аммо, уларнинг 8 депутати қасам ичмагани ва феълан депутатлик ўрнини эгалламагани кризис бўлолмайди.