10 July 2011
20:51 -
Бангладешда ҳам исломчилар бош кўтармоқда, Исломда ислоҳотлар қилинмас экан, дунёда тинчлик йўқ
Бугун бу мамлакатнинг пойтахтида исломчилар Конституциядан бир диний иборанинг олиб ташланишига норозилик билдириб, намойишга чиқдилар. Полиция билан тўқнашувларда 50 дан ортиқ киши ярадор бўлди, 100 дан ортиқ киши полиция тарафидан ушланди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.
Шу агентликнинг хабарига кўра, Конституциядан олиб ташланган ибора “Оллоҳга мутлоқ ишонч ва эътиқод” экан. Бенгал тилидан инглизчага, инглизчадан ўзбекчага таржима қилинганда, бу иборанинг шакли бир оз ўзгарган бўлиши мумкин.
Бир неча минг кишилик норозилик намойиши 12 исломий партия тарафидан уюштирилибди, аммо асосан мусулмонлардан иборат бўлган мамлакат аҳолиси уларни оммавий шаклда қўллаб-қувватламабди.
Икки муддатдан бери аёл президентлар тарафидан бошқарилаётган бу мамлакатда навбатдаги сайловлар 2013 йилда бўлиши керак.
Бизнинг сайтимизда кўп марта ёзилгандек, Исломда ислоҳотлар қилиниб, динимиз дунёвийлик принципини тан олмас экан, мусулмон дунёсида тинчлик бўлмайди. Мусулмонлар бу ислоҳотни ўзлари қилишлари керак, акс ҳолда, Ислом дунёсининг ҳаммадан орқада қолиши яна ҳам тезлашади.