08 July 2011
01:37 -
Немислар Қирғизистон парламентидан Халқаро Мустақил Комиссия ҳисоботига муносабат ўзгартиришни сўрашди, Комиссия раиси эса Бишкекка келишга тайёрланмоқда
Геманиянинг энг обрўли газеталирдан бири Deutsche Welle ЕХҲТнинг Парламент Ассамблеясидаги немислар делегацияси Қирғизистон парламентини ўтган йилги июнь воқеаларини ўрганиш бўйича тузилган Халқаро Мустақил Комиссия ҳисоботига муносабатини ўзгартиришни сўраганини ёзди. Немис депутатларининг фикрича, Қирғизистон жанубидаги воқеалар ҳисоботда объектив равишда ёритилган, унинг хулосалари қирғиз ва ўзбеклар ўртасида тинчлик ва ишончни қайта тиклашда ишлатилиши мумкин. Парламентнинг бу ҳисоботга муносабати адолатли эмас. Комиссия раиси Киммо Кильюненнинг Қирғизистонга келишини тақиқловчи қарори ҳам бекор қилиниши керак.
Эслатиб ўтамиз, бундай қарор қирғизлар парламенти тарафидан шу йилнинг май ойи охирида якдиллик билан қабул қилинган эди.
Айни замонда, 24kg агентлигининг “Свобода” радиосига ассосланиб билдиришича, Киммо Кильюнен бир гуруҳ қирғиз депутатларининг таклифи билан Қирғизистонга келишга тайёрланмоқда, ўз ҳисоботининг тўғри эканлигини таъкидламоқда.
Демак, Киммо Кильюнен ўз позициясида мустаҳкам турибди, қирғизлар орқага чекинишга мажбур бўлмоқдалар.