07 July 2011
22:15 -
Ўзбекистонда хабарчиликнинг аянчли аҳволи: АҚШ Сенати мулозими Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилиниши қандай ёритилди?
АҚШ Сенатида давлат ассигнациялари ва ҳорижий амалиётлар билан шуғулланадиган қўмитанинг бош ходими Пол Гроув Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилингани, АҚШнинг мамлакатимизга бир неча кун аввал келган элчиси Жорж Крол ҳам шу ерда бўлгани, учрашувда ўзбек-америка муносабатларига оид масалалар муҳокама қилингани ҳақидаги бир неча қаторлик хабарнинг ўзи ҳам ғариб шаклда. Аммо, бу хабар ҳукуматнинг қўғирчоқ сайтларида Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котибиятига асосланиб эълон қилинган бўлса ҳам, давлатнинг расмий ЎзА хабар агентлиги ёки Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги бу ҳақда ҳеч нарса демаганлиги қизиқ. Тўғрироғи, қизиқ эмас, ғарибдир.
Бу хабарга илова қилинган расм ҳам Ўзбекистонда хабарчиликнинг аянчли аҳволини яхшилаб кўрсатиб турибди.
Бу хабарга илова қилинган расм ҳам Ўзбекистонда хабарчиликнинг аянчли аҳволини яхшилаб кўрсатиб турибди.