05 July 2011
02:54 - Туниснингсобиқ президенти аввал 35 йилга, бугун яна 15 йилга ҳукм қилинди, табиий, сиртдан
Давлат тўнтариши йўли билан 1987 йилда Тунисда ҳокимиятни қўлган олган, 1989 йили президент бўлиб сайланган Зин эл-Абидин Бен Али шу йил бошида ўзига қарши бошланган норозилик намойишларига чидай олмасдан, 14 январь куни Саудия Арабистонига қочган эди.

Бугун Тунис суди қурол ва гиёҳ сақлаш айби билан уни 15 йилга озодликдан маҳрум қилиди. У аввалроқ хотини билан бирликда кўп миқдорда пул ва тақинчоқларни ноқонуний ўзлаштириб олишда айбланиб, 35 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

Хуллас, ҳамма ерда диктаторлар билан ҳисоблашиш бошланмоқда.

Қизиғи шундаки, Зин эл-Абидин Бен Алининг президентлик давридаги асосий шиори “Мамлакатни шошмасдан демократиялаштириш” эди, яъни ўзимизникига ўхшаган – “Янги уй қурмасдан эскисини бузма” эди.