28 June 2011
21:13 -
Қирғизистон исковичлари ўзбек диаспораси лидерларини қидиришмоқда
Бу мамлакатнинг Ички ишлар вазирлиги расмийси Октябрь (исмга қаранг!) Нурманбетов бугун матбуот конференциясида шундай деди: “Қўлимиздаги оператив маълумотларга кўра, Қодиржон Ботиров (Қирғизистон Ўзбек миллий-маданий марказининг вице-президенти, Жалолобод ўзбек миллий-маданий марказининг раиси – “Ҳаракат”) Украинанинг Харьков шаҳрида яшириниб юрибди. Биз уни ушлаш учун керак бўлган ҳамма ҳужжатларни Украинанинг тегишли органларига юбордик. Ҳали жавоб олмадик.”
У июнь воқеаларини бошланишига сабаб бўлганларнинг ҳаммаси қаердалиги аниқланганини айтди. Салохуддинов (Қирғизистон Ўзбек миллий-маданий марказининг президенти – “Ҳаракат”) расман чегарадан ўтмаган, аммо маълумотларга кўра, Қозоғистон орқали яширинча Араб Амирликларига ўтиб кетган. Абдурасулов (Қирғизистон Ўзбек миллий-маданий марказининг вице-президенти – “Ҳаракат”) эса, аниқланмаган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда юрибди.
Агар Қодиржон Ботиров ростдан ҳам Харьковда бўлса, дейди мухбиримиз, қирғизлар буни билишларини очиқлаб ўтирмасдилар. Афтидан, у аввал Харьковда бўлган, Украина атайлаб ёки бошқа сабаблардан сустлик қилиши натижасида, у ердан кетиб бўлган.