28 June 2011
04:25 -
Россия президенти хоинлар партияси лидерини очиқча қабул қилди, Ислом Карим сотқин Салай Мадамин билан яширинча учрашганди
Рус ахборот воситалари кеча Россия президенти Дмитрий Медведев бир кун аввал ”Правое дело” партиясини таг-туги билан сотиб олган ва унинг раиси бўлиб олган миллиардер Михаил Прохоровни қабул қилганини хабар қилдилар.
Эслатиб ўтиш керакки, бу партия авваламбор 2008 йили ўнг қанотли уч партияни (“Фуқаролар кучи” партияси, Россия демократик партияси, “Ўнг қанот кучлар иттифоқи” партияси) бирлаштириш натижасида тузилган бўлса ҳам, ҳамма уни Борис Немцов раҳбарлигидаги “Ўнг қанот кучлар иттифоқи” партиясининг давомчиси деб ҳисобларди. Лекин, тез орада бу партияни Борис Немцовнинг ўзи ва бошқа демократлар тарк этишгач, у ҳукуматнинг навбатдаги қўғирчоқ партиясига айланиб, ярим ўлик – ярим тирик ҳолда кун кечирарди.
Ниҳоят, Путин-Медведев тандеми бу партиянинг келажаги хусусида бир қарорга келишди, шекилли, шу кунларда уни рус миллиардери Михаил Прохоров сотиб олишига имкон беришди. Ўтган куни ўтказилган қурултойда у партия раислигига сайланди. Мана бугун уни президент қабул қилибди.
Маълумки, “Ҳаракат” агентлиги дунёнинг ҳамма хабарларини Ўзбекистон нуқтаи назардан шарҳлашга интилади, ҳозир ҳам шундай қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, “Бирлик” халқ ҳаракати энди кучга кириб, Ўзбекистондаги мавжуд коммунистик режимни жар ёқасига олиб келган кунларда, унинг ичидан чиққан Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан, Зоҳир Аълам каби ёзувчи-сотқинлар “Бирлик”ни парчалаб, Ислом Карим раҳбарлигидаги режимнинг ўрнатилишига йўл очишган эди.
Ўша кунларда, аниқроғи, 1989 йил 30 август куни, Ислом Карим Салой Мадамин билан яширинча учрашгани, унинг укаларига иккита квартира беришга (ҳазир машҳур бўлиб кетган 53-54 номерли квартиралар), унинг ўзини Коммунистик партия рўйхатидан депутат қилишга ваъда берганини бу учрашувни уюштирган Ирисмат Абдуҳолиқовдан кейинроқ маълум бўлган. Табиий, Салой Мадамин ҳам ўз ваъдаларини берган – Абдураҳим Пўлатни “Бирлик” раислигидан четлатиш, митинглар қилишни тўхтатиш ва коммунистик ҳокимият билан ҳамкорлик қилиш.
Россия раҳбарлари сўнг қанотли энг кучли партияни шундай йўллар билан йўқ қилишга эришдилар. Аммо, русларнинг гумаштаси бўлган Ислом Карим бу ишни ҳам бажаролмади.
Тўғри, у хоинлар ёрдамида ҳокимиятини мустаҳкамлаб олди, аммо, “Бирлик”ни йўқ қилолмади, қилолмайди ҳам. У Абдураҳим Пўлатни мухолифат лидерлигидан четлаштириш учун ҳали ҳам ҳаракат қилиб ётибди. У бу ишга қамоқдаги ўғлини ўлдирмаслик ваъдаси билан чаласавод Обиджон Қорини жалб қилишгача борди. Ҳозир аҳмоқ акромийлар ҳам бу ишга тортилган. Лекин улар бу вазифани бажаролмайдилар. Чунки, “Бирлик” ва унинг лидери Абдураҳим Пўлат ўзбек миллатинининг келажаги учун курашмоқда. Бундайларни йўқ қилиб бўлмайди.