26 June 2011
20:23 - Ўзбекистон ва Белорусь режимлари алоқаларни мустаҳкамламоқчи
Мамлакат Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигида қабул қилинган Белорусь режимининг Ўзбекистондаги элчиси Игорь Соколга бу борада ваъда берилди. Мазкур вазирлик раҳбари Акмал Камоловнинг таъкидича, МДҲ мамлакатлари орасида Белорусь Ўзбекистоннинг нафақат иқтисодий, балки сиёсий ҳамкорларидан ҳам биридир. Ўзаро мол айрибошлаш, ҳамокрлик кўламини кенгайтириш кундан-кунга ўсиб бормоқда. Масалан, шу йилнинг биринчи чорагида маҳсулот айрибошлаш ҳажми 51,58 фоизга ўсибди.