24 June 2011
02:28 - ЕИ вакиллари Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича мулоқот олиб боришмоқда
Иттифоқнинг 4 нафар мулозими Ўзбекистон ҳукуматининг турли структуралари, жамоат ташкилотлари ва расмий органларида инсон ҳуқуқлари бўйича мулоқотлар олиб боришмоқда. Улар бугун Тошкентдаги Польша элчихонасида фуқаролик жамияти ваикллари билан ҳам учрашибди. Маълум бўлишича, учрашувга чақирилган 8 нафар ҳуқуқ ҳимоячиларининг атиги 3 нафари келган: Суръат Икромов, Владимир Хусаинов ҳамда “Истиқболли авлод” ноҳукумат ташкилотининг бир вакили.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳи раҳбари Суръат Икромов ўзининг асосан диний эркинликлар, қийновлар сингари анъанавий мавзуларда гапиргани, “Истиқболи авлод” вакили эса одам савдоси мавзусида гап очганини таъкидлади.

Учрашувга Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят бетоблиги учун кела олмаган.