23 June 2011
02:50 - Куннинг латифаси: Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Швеция, Норвегия, Канада бўлимлари тузилди
Таъсис мажлисини Германияда ўтказган бу масхарабозлар дунё харитасидаги мавжуд мамлакатларда бирин-кетин ўз бўлимларини очиши аввалдан кутилганди. Қатор мазохист сайтлар худди шу жараён бошлангани ҳақидаги хабарларни чоп этишмоқда. Масалан кеча-бугуннинг ўзида бу ташкилотнинг Швеция, Норвегия, Канада бўлимлари очилибди. “Ўзбекистон халқ ҳаракати” Муассислар мажлиси раиси, мухолифатчилар тарафидан 53-54 лақаби берилган Салой Мадамин, афтидан, Ўзбекистондан ташқари барча давлатларда ўз бўлимларини очиб, ўзи раҳбарлик қиладиган ташкилотнинг бўлимлари сони борасида, кеча иккинчи муддатга сайланган БМТ Бош котиби Пан Ги Мун қаторига чиқмоқчи шекилли.

Аслида, бу тузилган бўлимлар ҳақиқий ташкилотлар бўлса, хурсанд бўлиш керакди. Аммо, тажрибадан маълумки, бу псевдо-мухолифатчилар қоғозда ташкилотлар тузиб юришга ўрганиб қолишган.