22 June 2011
23:02 -
Ўзбек экологлари, тўғрироғи, Ўзбекистон ҳукумати Рўғун масаласида аввалроқ ҳаяжонланиши лозим эди
Ўзбекистон Экология Ҳаракати Европарламент раҳабари Ежи Бузекуга мурожаат қилиб, Тожикистон қураётган Рўғун ГЭС масаласида ёрдам сўрган. Уларни Европарламент депутати Струан Стивенсон тожик ахборот воситалари орақали бу баҳсли лойиҳани қўллаб-қувватлаётгани ташвишга туширган экан. Ўзбекистондаги аҳволини биладиган ҳар қандай одам тушунадики, бу мурожаатнинг муаллифи Ўзбекистон раҳбариятининг ўзи.
Лекин Ўзбекистон раҳабатияти бундай мурожаатлар қилишдан аввал қуйидаги латифани ўрганса яхши бўларди. Бир қиз ўзини бир йигит зўрлагани ҳақида арз билан миршабхоанага келибди. Миршаб протокол тузишни бошлар экан, у қиздан игнага ип ўтказиб беришни сўрабди. Мирашб у-буларни қоғозга туширгач, қараса, қиз ҳали ҳам ипни игнадан ўтказолмаётган экан. Қиз ўзини оқлаш учун ҳаяжонланаётгани, шунинг учун ипни тешикка тушира олмаётганинини айтганда, миршаб бундай дебди: “Қизим, ҳозир эмас, ўшанда ҳаяжонланиш керак эди”.
Худди шунга ўхшаб, ҳозирги Ўзбекистон раҳбариятига айтишни истардик. Баёнотларни ёки амалий қадамларни ўтган йили Қирғизистон жанубида ўзбеклар қирғин қилинаётган кунларда қилиш керак эди. Ана ўшанда ҳамма қўшнилар бундан буён Ўзбекистони ҳурмат қилиш, унинг фикрларига қулоқ солиш йўлига ўтишган бўларди.
Дарвоқе, ҳали ҳам бошқа йўл йўқ. Ўзбекистон тишини Рўғунда эмас, Қирғизистон жанубида кўрсатиши керак. Шундай қилса, Рўғун масаласи ўз-ўзидан ҳал бўлади.