21 June 2011
23:06 - “Зеромакс”нинг мероси “Ўзтрансгаз”га ўтди...
Таниқли авторитет, “Зеромакс” ширкатининг собиқ хўжайини Миродил Жалолов қамалиб кетганидан сўнг унинг меросини давлат одамлари ўзлаштиришга бошлади. Масалан, яхшигина ҳамён ва пул ювиш воситаси вазифасини ўтаган пойтахтнинг “Бунёдкор” футбол клуби куни кеча “Ўзтрансгаз” ихтиёрига ўтди. Ширкат клубнинг 46,32% акцияларини қўлга киритгач, “Ўзтрансгаз” раиси Тўлаган Жўраев клубга президент этиб сайланди.

“Оловиддиннинг сеҳрли чироғи” конфильмида айтилганидек, ҳамма нарса ўз ҳолича давом эваверади, раҳбар ўзгаради холос.