19 June 2011
20:29 -
Афсонавий Андрей Сахаровнинг турмуш ўртоғи - афсонавий Елена Боннэр оламдан ўтди, ўзбекнинг демократлари мағрур ҳолда, қорамоллари эса уялгандан бош эгишади
Афсонавий Елена Боннэр 18 июнь куни АҚШда вафот этгани ҳақидаги хабарни, унинг қизига асосланиб, “Свобода” радиоси бугун тарқатди.
1925 йилнинг 18 февралида туғилган, 1937 йили ота-онаси Сталин режими тарафидан йўқ қилинган, 1972 йили академик Дмитрий Сахаровга турмушга чиққан Елена Боннэр шундан кейинги бутун ҳаётини коммунистик режимга қарши курашга бағишлади. 1976 йили машҳур Москва-Хельсинки Гуруҳининг таъсисчиларилан бири бўлди. Сахаров билан Горький шаҳрида умрининг бир қисмини сургунда ўтказди.
Диссидент ва ҳуқуқ ҳимоячилари Сахаров ҳамда Боннэр - СССР номли тоталитар режимнинг қулашида, унинг таркибидаги ҳамма жумҳуриятлар каби Ўзбекистоннинг ҳам мустақил бўлишида муҳим рол ўйнадилар.
Аммо, Путин ҳокимиятга келиб, Россияда диктатурани қайтдан тиклашга бошлагач, Елена Боннэрнинг ёши туфайли яна бир марта тоталитар режим билан кураш бошлашга тоқати бўлмади ва у АҚШга кўчиб кетди.
“Свобода” радиоси Елена Боннэрнинг ўтган йили 26 декабрь куни Москванинг Пушкин майдонида ўтказилган режимга қарши митинг қатнашчиларига ёзган мактубини ҳам эълон қилган. Ҳаётининг аламли нуқталарини санаб чиққан Елена Бoннэр мактубини шундай тамомлайди: “Мени 26-чида Пушкин майдонига келадиганлар сафида бор деб ҳисобланглар. Оёқларим юролмай қолган бўлса ҳам, ватанни яна бир марта қутқариш учун ўша ерга келган, деб ҳисобланглар”.
Ҳар бир ўзбек демократи яҳудий аслли жасур рус аёлининг хотираси олдида бугун бош эгиб турганда ҳам, ўз ватани ва миллатининг ҳозирги аянчли аҳволини ўйлашга маҳкумдир.
Оёқлари юрмай қолган Елена Боннэр Москвадаги митинг қатнашчиларига мактуб йўллаб, мен ҳам сафларингиздаман деб фарёд қилар экан, Москвадан ҳам оғир шартлар остида ўзбек миллатининг қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун шу йил 10 июнь куни Тошкент марказида пикетга чиққан 10-15 кишилик мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиларини Ўзбекистон ичидаги баъзи “демократлар” ҳамда чет элларга қочиб олиб, мазохист сайтларда умр ўтказаётган ўзбек “демократлари” эсга ҳам олмаётганларидан, уларни ҳеч бўлмаса, маънавий маънода қўллаб-қувватлашни ҳам ҳаёлларига келтирмаётганларидан ҳайрон қолиш керак. Абдураҳим Пўлат уларни бекорга қорамоллар демаганини ҳозир ҳамма тушунса керак. У сиёсий маънода ишлатган “қорамол” сўзининг русча сиёсий таржимаси “баран” бўлса, тўғридан-тўғри таржимаси “скотина”дир.
Ўзбекнинг ҳақиқий демократлари жасур аёлнинг хотираси олдида шу кунларда мағрур ҳолда бош эгишса, ўша скотиналар уялгандан бош эгишлари муқаррар.