18 June 2011
22:30 -
Дмитрий Медведев Петербургдаги Халқаро Иқтисодий Форумда ҳаммани калака қилди, у Тошкентда нима қилган?
Бугун рус оммавий ахборот воситалари Россия президенти Дмитрий Медведев Петербургда ўтказиладиган анъанавий Халқаро Иқтисодий Форумда ўз мамлакатининг келажагини белгилайдиган ўзгаришларга имо-ишора қилганини оғиз тўлдириб гапиришмоқда. Медведев яқинда президентликка қайтадан номзод бўлиш-бўлмаслигини айтишга ваъда бергани ҳам шулар жумласидандир. Россиянинг қўғирчоқ президентининг гапларига ортиқча эътибор беришнинг ўзи ножиддийликдир. Бу мамлакатда ҳамма нарсани бош вазир лавозимидаги ҳукмдор Владимир Путин ҳал қилади. Кўринишидан, у Россияда ҳеч қандай ўзгариш қилишни ўйлаётгани ҳам йўқ. Қолаверса, диктатураларда ҳеч қандай ўзгариш бўлиши ҳам мумкин эмас. Ўзгариш истаган одам ҳамма нарсани ошкоралик ва демократиянинг ҳеч бўлмаса элементларини киритишдан бошлаши керак. Бундай нарса эса Россияда йўқ
Дмитрий Медведев Путин билан келишган ҳолда нафақат рус жамияти, балки, жаҳон жамиятини калака қилишга интилмоқда, холос.
Лекин, бу дегани, Россияда ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди, дегани эмас. Бу динамик замонда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Аммо, Путиннинг истаги билан эмас, унинг истагига қарши. Россияда ҳатто Совет замонида ҳам анчагина ривожланган жамият бор эди, марказий шаҳарларда яшайдиган аҳоли демократияни тушунади, уни қабул қилишга, ҳатто бунинг учун, Тошкент аҳолисидан фарқли ўлароқ, курашишга ҳам тайёр. Россияниннг демократик мухолифати бундай табақани ўзига тортолмаётгани – воқеаларни тўғри тушунадиган лидерлар йўқ эканлигининг кўрсатгичидир.
Дмитрий Медведев Тошкентда бор-йўғи 4 соат бўлиб, нима қилди, деган савол устида ўйлаш ҳам муҳимдир. Ҳозир Россия Ўзбкистон билан мутлақо қизиқмай қўйган. Ҳамма эътибор Қозоғистонга берилган. Медведев Ислом Каримни шахс сифатида менсимаслиги ҳам аввалдан маълум. Демак, Медведев Ўзбекистон президентига “Сизни ҳам унутмаймиз. Қўрқманг, мухолифатнинг қўлига бериб қўймаймиз” деб, елкасига бир қоқиб, кейин қочган бўлса керак.
Ислом Каримнинг ШҲТ саммитида Афғонистондаги уруш Ғарбнинг иштирокисиз, Толибон ва Ал-Қоида билан музокаралар натижасида ҳал этилиши лозимлиги ҳақидаги гапларига Медведвнинг алоқаси йўқ. Бу гаплар кайф остида айтилган ҳазилдан бошқа нарса эмас. Акс ҳолда, Ислом Карим аввалига ўз мамлакатидаги тинч мухолифат билан мулоқот йўлига ўтган бўларди.