18 June 2011
12:21 - Марокаш қироли ҳам Ўзбекистонда каби кўзбўямачилик ислоҳотларини бошлади
Дунёнинг ҳали йиқилмган ҳамма диктаторлари қоғозда қолиб кетадиган реформалар бошлашмоқда. Тан олиш керакки, Ўзбекистон президенти Ислом Карим бу йўналишда иш бошлаган биринчи одам бўлди. Унинг ўтган йили ноябрь ойида Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қилган “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” номли маърузаси бунинг исботидир.

Ислом Каримча реформаларга кўра, бундан буён мамлакат бошқарувида парламентнинг, партияларнинг ва бош вазирнинг роли ортада, бу хусусда Конституцияга ўзгартиришлар киритилади. Аммо, ҳаётда ҳеч нарса ўзгармаслигини аввалдан тахмин қилиш қийин эмас. Чунки, парламент, мавжуд сиёсий партялар ва бош вазир президент қўлидаги қўғирчоқ бўлгани сабабли, қўғирчоқларга қўғирчоқ ўйнатувчининг баъзи функциялари берилиши ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Қўғирчоқларни мустақил органларга айлантириш учун Ислом Каримнинг бундай қилишга амалда хоҳиши бўлиши керак. Хоҳиш борлиги эса ҳали кўринмаяпти.

The Washington Post газетасининг ёзишича, Марокаш қироли Муҳаммад VI ўз ваколатларини чегаралайдиган Конституцион ўзгаришлар рўйхатини эълон қилган. Энди мамлакат бош вазирини президент эмас, парламент тайинлайди. Бош вазир эса бундан буён ўз вазирлари ва ҳатто маҳаллий ҳокимларни тайинлаш ваколатига эга бўлади.

Морокашдаги про-демократик кучлар бу ислоҳотлар ҳақиқий ўзгаришларга йўл очишига ва 400 йиллик монархия юмшашига ишонмаяптилар. Худди Ўзбекистон демократлари каби. Яна ким билади, балки Михаил Горбачевнинг ўз диктаторлигини ўзи йўқотиш йўналишида ҳаракат бошлаш “касаллиги” дунё бўйлаб тарқалишга бошлагандир. Балки.

Аммо, ҳозирча, Ўзбекистон, Сурия ва Яман каби мамлакатларнинг мисолида кўрмоқдамизки, диктаторларга ҳали Горбачевнинг “касали” юқмаган. Юқтириш керак.