18 June 2011
04:07 -
Гулнора Карим яна хайрия тадбирларига шўнғиб кетди
Роса 20 кундан кейин, 6 июлда пойтахтдаги япон боғида Президентимизнинг катта қизи Гулнора етим болаларнинг кўнглини овлаш мақсадида каттагина хайрия тадбири ўтказаркан. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалри тинмай ёзиб ётишибди. Тўртинчи марта ўтказилаётган бундай акцияда 1000 дан ортиқ болажонлар қатнашади. Уларнинг аксарияти меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари бўлиб, акцияга Гулноранинг 10 дан ортиқ хайрия жамғармалари ҳомийлик қилади.
Акция доирасида хайрия аукциони ва катта гала концерт дастури, шунингдек, турли қувноқ кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Масалан, болалар ўртасида ўтказиладиган мода танлови, “Мен куйлай оламан”, “Ёш репортёр”, “Мен кўзбойлоғичман”, “Фотомоделман”, “Дизайнерман” сингари чиқишларга ҳозирданоқ тайёргарликлар кетмоқда.