18 June 2011
02:28 -
Ўзбекистонга келаётган валюта миллий сўмда берилармиш
Худди шу гап мамлакатдаги қатор пул жўнатмалари билан шуғулланадиган муассасалар атрофида пайдо бўлганига анча бўлди. Хориждан жисмоний шахслардан келаётган омонатлар уни қабул қилиб олувчига Ўзбекистон Республикаи Марказий Банки томонидан белгиланган курсда берилиши мумкин экан. Яъни, валюта шаклидан қатъий наззар ўзбекистон резидентлари ёки бошқа шахслар унинг миллий валютадаги қийматини олишади. Агар бу тартиб амалга кирса, пул олувчилар анчайин катта миқдорда зарар кўришади: боиси қора бозор ва давлат курси ўртасидаги фарқ жуда катта. Масалан, давлат курсида 100 АҚШ доллари 170 000 сўм бўлса, бозорда бу миқдор 250 000 сўм!
Марказий Банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси амалиёт бўлими ходимлари бу маълумотнинг нотўғри экани, бироқ яқин келажакда масаланинг кун тартибига чиқиши эҳтимолдан холи эмаслигини айтди.
Марказий Банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси амалиёт бўлими ходимлари бу маълумотнинг нотўғри экани, бироқ яқин келажакда масаланинг кун тартибига чиқиши эҳтимолдан холи эмаслигини айтди.