17 June 2011
22:42 -
Uznews.net сайти аҳмоқликдан пасткашликка ўтди
Бугун аввалроқ эълон қилган хабарларимиздан бирида, uznews.net сайтининг раҳбари Галима Бухарбоева “Бирлик” Партиясининг 1 йил аввал эълон қилинган баёнотини шу кунларда тарқатилган ҳужжатдек кўрсатиб, унинг атрофида масхарабозлик қилганини билдиргандик. Шарманда бўлган бу хабарчи ва унинг югурдаклари, қилган аҳмоқликлари учун кечирм сўраб, воқеага нуқта қўйиш ўрнига пасткашлик даражасидаги ишларга қўл уришибди.
10 июнда Қирғизистон элчихонаси олдидаги ўтказилган норозилик пикетидан кейин, аввалдан режалаштирилган даволаниш учун касалхонага ётган Васила Иноятга бугун қандайдир рус одам телефон қилиб, “Шу кунларда “Бирлик” Қирғизистон бўйича баёнот тарқатдими?” деб сўрабди. Касалхонада бўлгани сабабли uznews.net сайтининг аҳмоқона янгилигидан хабари бўлмаган Васила Иноят гап партиянинг шу йил 7 майда қабул қилинган баёноти ҳақида кетмоқда, деб ўйлаб, “Ҳа, тарқатдик” дебди. Ўша рус одам шу баёнот хусусида яна саволлар беришга уринганда, Васила Иноят шу дақиқаларда “капельница” олаётганини, баёнот матни қўлида йўқлигини айтиб мулоқотни тўхтатибди.
Энди маълум бўлишича, ўша ўрис Uznews.net сайтининг мухбири экан. Бу сайт Васила Иноят баёнот тарқатилганини тан олди, деган маънода бугун хабар тарқатиб, кечаги аҳмоқлиги тўғри эканлигини исботлашга урингани Галима Бухорбоева кабиларнинг қанчалик пасткашлигини кўрсатади. У бу мавзуга қандайдир қирғиз ҳуқуқ ҳимоячисини ҳам қўшиб, “Бирлик” Партиясига ақл ўргатмоқчи бўлаётгани ҳам кулгили.
Вақти келиб қолгани учун айтиш керакки, “Бирлик” Партиси ва ҳар қандай ташкилот дунёнинг ҳар қандай нуқтасида бўлаётган воқеага муносабат билдиришга ва муаммолар бўйича ўз таклифларини киритишга ҳаққи бор. Ҳозир Қирғизистон ўзбеклари фақат қирғиз фашистларининг эмас, бутун қирғиз ҳокимиятининг босими остида қолган эканлар, бунинг устига, лидерларсиз қолган эканлар, уларни ҳимоя қилиш Ўзбекистоннинг бурчидир. Аммо, Ўзбекистонда ҳокимият ўзбек душманларининг қўлида бўлгани сабабли, “Бирлик” Қирғизистон ўзбекларининг ягона ҳимоячиси бўлмоқда ва доим ҳимоячиси бўлиб қолади. Агар Қирғизистонда фашизм давлат органларини бутунлай ишғол қилиб олишга эришса, минг афсуски, жараёнлар ҳозир шу йўналишда кетмоқда, “Бирлик” Партияси Қирғизистон ўзбекларини ҳимоя қилиш учун бундан ҳам кескинроқ баёнотлар ва қадамлар қилишга тайёр.
“Бирлик”нинг 2010 йил 24 майдаги баёнотида жаҳоннинг ҳамма ўзбеклари Қирғизистон ўзбекларининг тақдирига бефарқ бўлмасликлари кераклиги айтилган. Бу мутлақо тўғри тезис. Ҳамма ўзбекларга буни эслатишдан фойда бор.