16 June 2011
20:27 -
Талаба ўқишни битирганини тантана қилолмайди
Олий ўқув юртлари раҳбарлари томонидан талабаларга битирув оқшомларини тантана қилишни манъ қилиш ҳақида буйруқ берилган. Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси мисолида бу ҳолатни акс эттирган Newsuz.com сайти мазкур типдаги буйруқлардан биридан парча келтирган: “...хавфсизлик нуқтаи назаридан университет бакалавр ва магистр талабаларининг кафе, ресторан ва турли хонадонлардаги норасмий битирув кечалари, диплом тўйларини ўтказиш қатъий манъ этилади”.
Шунингдек, факультетлар деканларига талабаларнинг ўзаро сув сепишмаслиги (дипломни “ювиш” амалиёти — Ҳаракат)ни назорат қилиш маъсулияти юклатилган. Дўстига сув сепган талаба маъмурий тартибда жазога тортилади. Эҳтиёткорлик баҳонасидаги бундай масхарабозлик талабанинг бутун умр эсидан чиқмаса керак, дейди мухбиримиз.