16 June 2011
04:31 - Озорбайжон Ҳазрати Али туғилган ва Ҳайдар Алиев тахтга қайтган кунни нишонламоқда
Ҳазрати Али шиа мазҳабининг асосчиси бўлгани ва бу мамлакат мусулмонларининг асосий қисми шиалар экани сабабли, унинг туғилган куни кенг нишонланаётгани табиийдир. Бугун Кавказ Мусулмонлар Бошқармасида ўтказилган тантанали йиғилишда нутқ сўзлаган Бошқарма раҳбари Оллоҳшукур Пашазода Ҳазрати Алини пайғамбар дейишгача борганини ҳам тушиниш мумкин.

Аммо, 1993 йил 15 июнь, яъни Ҳайдар Алиевнинг Озорбайжон президенти курсисига ўтирган куни ҳақида Ҳазрати Алидан ҳам кўпроқ гапирилганини тушуниб бўлмайди. Яхшиямки, замонавий диктаторларнинг умри узоқ эмас, акс ҳолда, озорбайжонликлар Ҳазарати Алининг ўрнига КГБ генерали Ҳайдар Алиевни пайғамбар деб эълон қилиб юборишларини ҳам кутса бўларди.

Ислом уламоларининг ўз манфаатлари кетидан югуриб, Исломга эмас, ўз пошшоларига хизмат қилганлари тарихдан маълум. Демак, тарих давом этмоқда.