16 June 2011
03:02 -
ШҲТнинг Остонадаги саммитида қабул қилинган 10 йиллик декларацияси қуруқ қоғоз
Бугун Остонада ўтказилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг ўнинчи саммити бу ташкилотнинг 10 йиллик Декларациясини қабул қилди. Хавфсизлик, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик ҳамда халқ фаровонлигини юксалтириш масалари бўйича дабдабали, аммо умумий гаплардан иборат бўлган бу ҳужжатнинг эътиборга лойиқ биттагина нуқтаси бор.
Хитой, Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари феълан Ливия диктатори Муаммар Каддафийни қўллаб-қувватлашларини очиқча бўлмаса, аниқ кўрсатганлар. Бу ҳам тўғри - қарғалар қарғани кўзини чўқирмиди?
Ҳақиқий демократия йўлини инкор этадиган давлатлардан иборат бу ташкилотнинг ҳеч қандай келажаги ҳам йўқ. Хитой ва Россия НАТОга, аслида, АҚШга қарши ШҲТдан фойдаланмоқчилар. Ғарбдаги иқтисодий-молиявий кризис ҳозир уларни янада рағбатлантирмоқда. Аммо, кризислар доим бўлган, бўлади ва доим ўтиб кетади. ШҲТлар эса вақтинчалик нарса.