13 June 2011
08:06 - Туркиядаги парламент сайловларининг ниҳоий натижалари
Шу дақиқаларгача кеча бўлиб ўтган парламент сайловларида қутиларга ташланган бюллетенларнинг 99,83 фоизи саналган. Демак, ҳозир маълум бўлган натижаларни ниҳоий деб ҳисоблаш мумкин. Улар қуйидагича:

Адолат ва Тараққиёт Партияси - 49,92 фоиз овоз,550 кишилик парламентда 326 ўрин.
Жумҳурият Халқ Партияси – 25,91 фоиз, 135 ўрин.
Миллиётчи Ҳаракат Партияси – 13 фоиз, 54 ўрин.
Мустақилллар – 6,64 фоиз, 35 ўрин.

Яъни, ҳамма нарса кутилганидек бўлди. Исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси ҳукуматда қолади, Жумҳурият Халқ Партияси, Миллиётчи Ҳаракат Партияси ва мустақил депутатларнинг кўпчилиги аъзоси бўлган курдларнинг Тинчлик ва Демократик Партияси мухолифатда бўлади.

Адолат ва Тараққиёт Партияси Конституцияни ўзгартириш кучига соҳиб эмас. Демак, исломчилар билан дунёвийчилар ўртасидаги позицион кураш давом этаверади.